Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президентлигига сайловда Бердимуҳамедовнинг ўғлига рақобатчи пайдо бўлди
Мамлакатда навбатдан ташқари президент сайлови шу йилнинг 12 март куни бўлиб ўтади.
Туркманистон аграр партияси Марий вилояти раҳбари ўринбосари Оғажон Бекмуродовни бўлажак президент сайловига номзод этиб кўрсатди. Бу ҳақда «Sputnik Ближнее Зарубежье» Telegram-канали хабар берди.
Бекмуродов 2017 йилдан буён ҳозирги лавозимида ишлаб келмоқда.
Шу тарзда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедовга рақобатчи пайдо бўлди.
14 феврал куни Сердар Бердимуҳамедов бўлажак сайловларда Туркманистон демократик партиясидан мамлакат президентлигига номзод этиб кўрсатилганди.
Сердар 2021 йил февралдан буён бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026