Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Россиянинг Украинага бостириб кириш эҳтимоли жуда юқори” – Байден
Пентагон раҳбари Ллойд Остин Россия Украина яқинидаги қўшинлари сонини оширишда давом этаётганини билдирган.
АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украинага ҳужум қилиш эҳтимолини "жуда юқори" деб айтди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, Россия яқин кунларда Украинага бостириб кириши мумкин.
Байден ҳозирча Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш режаси йўқлигини ҳам маълум қилди.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин Россия Украина яқинидаги қўшинлари сонини оширишда давом этаётганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, "айрим қўшинлар чегарага янада яқинлашган".
Россия раҳбарияти ҳарбийларнинг бир қисми машғулотларни якунлаб, доимий жойлашув манзилларига қайтаётганини маълум қилган, бироқ АҚШ ва НАТО россиялик ҳарбийларнинг Украина чегараларидан олиб кетилганининг нишоналари кўринмаганини билдирган.
Мавзуга оид
18:44
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026