Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Хоразмда «права»ни имтиҳонсиз олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида қисқа муддатларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.
Фото: Прокуратура департаменти
Улар фуқаролар ишончига кириб, қисқа муддатда ўқишга бормасдан, имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга ишонтириб, пул талаб қилишган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида фуқаро Р.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Н.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қисқа муддатда ўқишга бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини 900 АҚШ доллари эвазига имтиҳонсиз олиб беришга ишонтириб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Хоразм вилоятида фуқаро Ж.А. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали вилоят ЙҲХБда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 24.03.2026
Тошкентда магистрал иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
08:41 / 14.03.2026