Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Тошкент вилоятларида фуқароларга қисқа муддатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Улар фуқароларга ҳайдовчилик ҳамда қишлоқ хўжалиги техника воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, фуқаро Ш.Б. фуқаро Н.ни алдаб, унга ўзининг Қўрғонтепа туман ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали қисқа муддатда ўқишга бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Ўртачирчиқ туманида фуқаро Б.М. фуқаро А.дан унга қишлоқ хўжалиги техника воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ўқув курсларида қатнашмасдан туриб, гўёки ўзининг “Агроинспекция”да ишловчи таниши орқали олиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026