Ўзбекистон | 13:14 / 19.02.2022
17911
2 дақиқада ўқилади

“Ҳаммаси мақсадли ишлатиляпти” — президент ташқи қарз бўйича хавотирлар ўринсизлигини айтди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларига ташрифи доирасидаги фаоллар йиғилишида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи масаласида ҳам тўхталиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Ижтимоий тармоқларда, турли чиқишларда кўп кузатаман – ташқи қарзимиз ошиб бораётгани учун танқид қилишади. Танқид албатта мумкин, лекин асосли бўлса. Биргина Сергели тумани мисолида олайлик, агар биз зарур ресурсларни жалб қилмаганимизда қиймати 500 млн долларлик метро лойиҳаларини амалга ошира олармидик? Шунча қурилишларни тезкор бажарармидик? Ҳозир шунча аҳоли уйли-жойли бўлди, метродан минглаб одамларимиз фойдаланяпти. Заводлар қуряпмиз, иш ўринлари яратяпмиз.

Ташқи қарз шу халқимизнинг фаровонлигига хизмат қиляпти. Энг муҳими – ташқи қарз миқдори қонун доирасида. Ташқи қарз ҳам ҳамма давлатларга берилмайди: ишонч борки, бизга тақдим қилишяпти. Ҳаммаси мақсадли ишлатиляпти ва вақтида қайтарилади. Бошқа давлатлар ташқи қарзи билан солиштирганда бизники анча паст кўрсаткичда”, – деди президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 37,6 млрд долларга етган. Молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти 2023–2024 йиллардан бошлаб ташқи қарз миқдори камайиши кутилаётганини билдирган.

Амалдаги қонунчиликка биноан, давлат қарзининг қолдиғи ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак. 2021 йилнинг бошида ЯИМга нисбатан давлат қарзининг ҳажми 38,8 фоизни ташкил этган. 2021 йил давомида эса бу кўрсаткич давлат қарзининг ўсиш темпи барқарорлашгани ҳисобига пасайгани маълум қилинган. Ташқи қарз бўйича Ўзбекистон юқори риск бўлган давлатлар тоифасига кирмайди.

2022 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,13 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 34,74 млрд доллар бўлган ва йил сўнгида расмий захиралар қарийб 400 млн долларга кўпайган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда