Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМда таълим олиш учун даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартибига ўзгартириш киритилади
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қўшма қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳанинг мақсад ва вазифаси – Ўзбекистон президенти томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда солиқ қонунчилиги меъёрларига мослаштиришдан иборат.
2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-714-сон ва 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон қонунлар билан Солиқ кодексининг 378-моддасига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бунда:
- 2021 йил 14 октябрга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз фақат Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун тўловлар суммасига қўлланилган бўлса, эндиликда Ўзбекистон прoфессионал ташкилотларида таълим олиш учун тўловлар суммасига ҳам татбиқ этилади;
- ота-оналар учун амалда бўлган Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун йўналтирилган суммасига қўлланиладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар эр (хотин) таълим олиши учун йўналтирган тўловлари суммасига ҳам қўлланилиши назарда тутилган.
Билдирилишича, лойиҳанинг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб этмайди.
Мавзуга оид
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026