Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда пора эвазига фуқаронинг дипломини нострификация қилиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
У фуқаролардан бирининг Тожикистондан олган дипломини нострификация қилиб бериш эвазига 1 100 доллар ва 6,5 миллион сўм олган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Узун тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг Тожикистондаги Педагогика университетини тугатганлиги ҳақидаги дипломини гўёки “С.” исмли таниши орқали нострификация қилиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 доллар ва 6,5 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:20
Тошкентда адвокат 2 минг доллар олаётганда ушланди
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
17:59 / 14.12.2025
Сурхондарёда божхона ходими, Наманганда кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
11:12 / 11.12.2025