Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:37 / 20.02.2022
5901
1 дақиқада ўқилади
Фарғонада уйда қулфланиб қолган икки нафар бола қутқарилди
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги икки қаватли уйнинг хонадонларидан бирида икки нафар ёш бола қулфланиб қолди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 18 февраль соат 15:14 да Учкўприк тумани ФВ бўлимига «Шодлик» кўчасида жойлашган икки қаватли уй хонадонларининг бирида икки нафар ёш боланинг кириш эшиги қулфланиб, ичкарида қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус автокарвон ёрдамида хонадон деразасидан ичкарига кирган ва ёлғиз қолган болаларни яқинларига соғ-омон топширган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш