Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу ДХР ва ЛХР чегараларига қарийб 60 минг нафар украиналик ҳарбий жойлаштирилганини маълум қилди
Россия мудофаа вазирининг фикрича, Украина Донбассда жиддий провокация ёки ҳарбий операция ўтказишга тайёрланмоқда.
Фото: ТАСС
Донецк ва Луганск областлари чегараларида қарийб 60 минг нафар украиналик ҳарбийлар турибди, деб маълум қилди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Унинг фикрича, Украина Донбассда жиддий провокация ёки ҳарбий операция тайёрламоқда. Шойгу Украина Донбассга "жанговар тайёргарликнинг энг юқори даражасидаги қисмларни" келтирганини айтди.
"Бу жиддий провокациялар уюштириш ёки Донбасс масаласини куч билан ҳал қилишга тайёргарлик кўрилаётганини билдиради. Умуман олганда, вазият жуда кескин", - деб хулоса қилди Россия мудофаа вазири.
Унинг маълумот беришича, Донецк ва Луганск областлари чегарасида 59,3 минг нафар украиналик ҳарбий тўпланган.
"Бугун техниканинг илгариги жойларига қайтишини кузатмоқдамиз. У ерда ҳозирги кунда нималар бор: "Точка-У" қурилмалари, 345 танк, 2 160 жанговар зирҳли машина, 820 артиллерия қуроллари ва миномётлар, 160 реактив ҳужум тизими, жумладан, "Смерч" қурилмалари", - деди Шойгу.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026