Ўзбекистон | 19:19 / 21.02.2022
1930
1 дақиқада ўқилади

Зарафшон миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди

Оқибатда, 25 сотих майдондаги сувтол, малина буталари ва бошқа ўсимликлар ёниб кетган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугун 2022 йил 21 феврал куни Жомбой туманида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғининг учинчи бўлими ҳудудида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, 25 сотих ер майдонидаги сувтол ва малина буталари каби ўсимликлар ёниб кетган. Ҳудудга бириктирилган масъуллар ва ходимлар томонидан тезкор тартибда олиб борилган ҳаракатлар туфайли ёнғин тезда бартараф этилган.

Қайд этилишича, айни пайтда, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг “Зарафшон миллий табиат боғи фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

Мавзуга оид