Жаҳон | 00:55 / 22.02.2022
15837
1 дақиқада ўқилади

Путин Украинанинг НАТОга кириши Россия учун бевосита таҳдид бўлишини айтди

Россия президенти Владимир Путин россияликларга мурожаати давомида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши Россия хавфсизлиги учун бевосита таҳдид бўлишини айтди.

Фото: ТАСС

«Украина ўз ядро қуролини яратишга қодирлиги тўғрисида баёнотлар янгради. Бу шунчаки ўзини кўрсатиш эмас, Украинада ҳали ҳам совет технологиялари бор. Украина бундай қуролга осонгина эга бўлади.

Украинанинг НАТОга кириши — бу Россия хавфсизлиги учун бевосита таҳдид.

Бизни НАТО мудофаа иттифоқи эканлигига ишонтиришга уринишади, сўзларига ишонишимизни сўрашади, аммо бундай сўзларнинг ҳақиқий баҳосини яхши биламиз.

Бизнинг мамлакатимиз НАТО ҳужжатларида расман хавфсизликка таҳдид деб эълон қилинган», - деди Россия президенти.

Мавзуга оид