Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши халқаро аэропортида 150 йўловчи тўпланди. Уларга жадвалда бўлмаган рейсга чипта сотилган
Жорий йилнинг 22 февраль куни эрта тонгда Қарши халқаро аэропортида Москвага учиб кетмоқчи бўлган, бироқ рейси жадвалда бўлмаган 150 нафар йўловчи тўпланди. Uzbekistan Airports ҳолат бўйича изоҳ берди.
Қайд этилишича, 22 февраль куни эрта тонгдан Россиянинг Red Wings авиакомпаниясининг Қарши – Москва (Домодедово аэропорти) йўналиши бўйича парвоз қилмоқчи бўлган йўловчилар Қарши халқаро аэропортига кела бошлаган. Маҳаллий вақт билан соат 08:00 га келиб, аэропортда 150 га яқин одам тўпланган.
“Бироқ бу рейс Қарши аэропорти жадвалида бўлмаган. WZ-4492 рейси Навоий аэропортидан бугун соат 15:00 да учиши керак. Шу билан бирга, Easy Booking ва Atlas Avia tour онлайн хизматларида харид қилинган чипталарда жўнаб кетиш шаҳри Қарши, жўнаш вақти эса соат 08:00 да кўрсатилган”, дейилади маълумотда.
Қарши аэропортидан аниқлик киритилишича, айрим авиакассалар бир шаҳардаги йўловчилар тақчиллигини бошқа шаҳарда чипта сотиш орқали қоплайди ва йўловчиларга жўнаш шаҳри ҳақида нотўғри маълумот беради.
“Шу билан бирга, реализаторлар трансферни ташкил этишга мажбурдир. Бугунги ҳолатда Қаршидан Навоийга етиб бориш ташкил этилмаган. Йўловчилар қўшни шаҳарга ўз ҳисобидан шахсий таксиларда боришга мажбур бўлган”, дейилади Uzbekistan Airports хабарида.
Навоий аэропортида маълум қилинишича, терминалга WZ-4492 рейси йўловчилари кела бошлаган. Парвоз учун рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан соат 12:00 да бошланди.
Uzbekistan Airports авиачипталарни сотиш фаолиятига алоқадор эмаслиги эслатиб ўтилган.
Мавзуга оид
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
15:35 / 16.05.2026
“Саёҳатчи кўп, темирйўл эса битта” – чипта етишмовчилигига қачон барҳам берилади?
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
08:12 / 12.05.2026