Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» Испанияга сафар қилади, Роналду «Атлетико»га қарши. ЕЧЛ 1/8 финал анонси
Кўҳна қитъада сешанба ва чоршанба оқшомида еврокубоклар плей-офф ҳал қилувчи қарама-қаршиликлари давом эттирилади. Бу ҳафтада ҳам тунни бедор ўтказишга арзирли тўқнашувлар бор. Барчамизга ёд бўлиб қолган ёқимли мадҳия янграшидан аввал, Чемпионлар лигаси нимчоракфинал биринчи баҳслар анонси ва тахминий таркиблари билан таништирамиз.
ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби Франциянинг амалдаги чемпионига қарши
Франциянинг «Лилль» жамоаси ўз тарихида иккинчи марта 1/8 финалга йўлланма олиб, қуръада «Челси»га дучор бўлди. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Премьер-лигада барқарорлик кўрсата олмаётгандир, аммо евроаренада барчани ер тишлатмоқда. Томас Тухель мураббийлигидаги Лондон клуби бу босқичда Франциянинг амалдаги чемпионига қарши саф тортади. «Лилль» сўнгги маротаба 2006/07 йилда ушбу босқичгача етиб келиб, «МЮ» томонидан мағлуб этилганди. Бу сафар улар Англиянинг бошқа клуби тўсиғидан ўтишга уриниб кўришади.
Айни дамда Франция чемпионатининг 11-ўриндаги клуби бўлиб турган «Лилль» ЕЧЛнинг амалдаги ғолибини мағлуб этиб, сенсация қайд этмоқчи бўлса, энг аввало «аристократлар» дарвозабони Эдуар Менди дарвозасини қандай ишғол этиш ҳақида бош қотириши керак. Сабаби сенегаллик голкипер жорий мавсум турнирда ўтказган 5 ўйиндан 4тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлади, ЕЧЛда эса жами 17 ўйиндан 13тасида (!) гол ўтказиб юбормаган.
«Вильярреал» ва «Ювентус»нинг илк тўқнашуви
«Вильярреал» ва «Ювентус» – Чемпионлар лигасида бунгача ҳали бирор марта ҳам ўзаро тўқнаш келмаган 1/8 финал босқичидаги ягона жуфтликка айланди. «Сариқ субмарина» ҳозирга қадар ўз тарихида фақат икки марта 1/8 финалгача етиб келиб, чоракфиналга чиқа олган (яримфинал йўлида эса икки марта ҳам «Арсенал» тўсиғидан ўта олмаган). 13 йиллик танаффусдан кейин ЕЧЛ плей-офф босқичида иштирок этаётган Унаи Эмери шогирдлари турнирда кетма-кет 8-марта нимчоракфиналда қатнашаётган «Ювентус» тўсиғидан ўтишга уриниб кўришади.
«Ювентус» сўнгги икки мавсумда 1/8 финални сафардаги гол қоидаси сабабли тарк этганди: 2020 йил «Лион», 2021 йилда «Порту» Турин клубини доғда қолдирган. «Вильярреал» бу сафар 1/8 финалдан ўта олган тақдирда, «Арсенал»га дуч келмаслигига ишонч ҳосил қилган бўлса, «Ювентус» ҳам аввалги йиллардан фарқли ўлароқ ҳисобда тенглик кузатилса, хавотир олишига ўрин йўқ – сафардаги гол қоидаси бекор қилинган.
Роналду - «Атлетико» бўйича мутахассис
Чемпионлар лигаси плей-оффларида «Атлетико»га уйда деворлар ҳам ёрдам берган: 1997 йилдан буён мадридликлар мухлислари қаршисидаги 14 ўйинда бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган – 9 ғалаба, 5 дуранг. Бироқ бу жамоа дарвозасига кимдир йўл топа олса, шубҳасиз бу – Криштиану Роналдудир. Португалиялик форвард фаолияти давомида «Атлетико» дарвозасига нақ 25та гол киритган. Шунингдек, айнан у 2014 йилги финал қўшимча бўлимларида, 2016 йилда эса финалдаги пенальтилар сериясида «Атлетико»ни мағлуб этган.
Роналдунинг «Юнайтед» ўйинидаги таъсирини майдоннинг бошқа тарафидаги Давид Де Хеанинг хизматлари билан таққослаш мумкин. Испаниялик дарвозабон айни дамда ўзининг сўнгги йиллардаги энг яхши спорт формасига кирган ва у айнан собиқ клуби ва ўзи туғилиб ўсган шаҳарда ўзини яна бир марта кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Тўпурар Алле голли сериясини давом эттирадими?
Ўтган ҳафта ўтказилган «Интер» - «Ливерпуль» баҳсидан ташқари, фақат яна бир жуфтликда турнирнинг аввалги ғолиблари дуч келган: «Бенфика» - «Аякс». Эрик тен Ҳаг жамоаси бу мавсум «Аякс»нинг совринларга эга чиққан афсонавий таркибини эслатмоқда. Амстердам клуби гуруҳ босқичидаги 6 баҳсда ўз услубини такрорлаб, ажойиб ўйинлар эвазига 6та ғалабани қўлга киритди.
«Аякс» таркибидаги айни дамдаги етакчи – тўпурар Себастьен Алледир. У ЕЧЛ тарихида дастлабки 6 ўйинида 10та гол киритган биринчи футболчига айланди. Шунингдек, у гуруҳдаги 6 турнинг барчасида гол кирита олган Роналдудан кейинги иккинчи ўйинчи бўлди. Ивуарлик форвард ЕЧЛдаги голли сериясини давом эттира оладими, буни Португалиядаги ўйинда кўрамиз.
ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар.
22 февраль (сешанба)
«ВИЛЬЯРРЕАЛ» - «ЮВЕНТУС»
ТВ-трансляция: SportTV
Ўйин бошланиш вақти: 01:00
«Вильярреал»: Рульи; Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Педраса; Капу, Ло Чельсо, Парехо; Альберто Морено, Чуквуэзе, Данжума
Ўйнамайди: Жерар Морено (мушак жароҳати), Коклен (тизза жароҳати), Пенья (елка синиши)
Огоҳлантирилган тақдирда дисквалификация: Альберто Морено, Парехо
«Ювентус»: Шенсни; Де Шильо, Данило, де Лихт, Алекс Сандро; Куадрадо, Локателли, Закария, Рабьо; Мората, Влаҳович
Ўйнамайди: Кьеза (тизза), Кьеллини (мушак шикастланиши), Дибала (сон жароҳати), Ругани (сон)
Сўроқ остида: Бонуччи (сон), Пеллегрини (тизза жароҳати), Бернардески (сон)
Огоҳлантирилган тақдирда дисквалификация: Куадрадо
«ЧЕЛСИ» - «ЛИЛЛЬ»
ТВ-трансляция: Mahalla
Ўйин бошланиш вақти: 01:00
«Челси»: Менди; Тьяго Силва, Рюдигер, Кристенсен; Аспиликуэта, Жоржиньо, Канте, Алонсо; Зиёш, Лукаку, Пулишич
Ўйнамайди: Чилуэлл (тизза)
Сўроқ остида: Жеймс (сон), Аспиликуэта (тўпиқ), Ҳадсон-Одои (сон), Маунт (тўпиқ)
«Лилль»: Жардим; Зеки Челик, Фонте, Ботман, Гудмундссон; Веа, Андре, Шека, Бамба; Бурак Йилмаз, Дэвид
Сўроқ остида: Лихажи (сон), Ренату Саншеш (тўпиқ)
Огоҳлантирилган тақдирда дисквалификация: Фонте, Бурак Йилмаз
23 февраль (чоршанба)
«АТЛЕТИКО» - «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»
ТВ-трансляция: SportTV
Ўйин бошланиш вақти: 01:00
«Атлетико»: Облак; Льоренте, Фелипе, Савич, Рейнилдо; Корреа, Коке, Кондогбиа, Лемар; Кунья, Суарес
Ўйнамайди: Васс (тизза)
Сўроқ остида: Хименес (касаллик), Гризманн (сон), Карраско (касаллик)
Огоҳлантирилган тақдирда дисквалификация: Жоау Феликс, Кондогбиа, Суарес
«МЮ»: Де Хеа; Далот, Варан, Магуайр, Шоу; Мактоминей, Погба; Рэшфорд, Бруну Фернандеш, Санчо; Роналду
Сўроқ остида: Байи (тўпиқ), Матич (тўпиқ), Кавани (жароҳат)
«БЕНФИКА» - «АЯКС»
ТВ-трансляция: Mahalla
Ўйин бошланиш вақти: 01:00
«Бенфика»: Влаходимос; Лазаро, Отаменди, Вертонген, Гримальдо; Вайгль, Жоау Мариу, Таарабт, Паулу Бернарду; Рафа Силва, Дарвин Нуньес
Ўйнамайди: Сеферович (жароҳат)
Огоҳлантирилган тақдирда дисквалификация: Гримальдо, Жоау Мариу, Отаменди, Рафа Силва, Вайгль
«Аякс»: Пасвеер; Мазрауи, Тимбер, Мартинес, Блинд; Альварес, Бергхейс, Классен; Антони, Алле, Тадич
Ўйнамайди: Бробби (тизза), Клайбер (тизза), Стекеленбург (жароҳат), Ихаттарен (жисмоний ҳолат)
Сўроқ остида: Гравенберх (бетоб)
Огоҳлантирилган тақдирда дисквалификация: Альварес, Тимбер.