Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида 30 нафар талабанинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ўш давлат университетида таҳсил олаётган 30 нафар талабанинг ўқишини кўчириб беришини айтиб фирибгарлик қилган ва пора олган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаролар Ш.И., М.А., Ж.О. ва Н.У. фуқаро М.дан Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетида таҳсил олаётган 30 нафар талабанинг ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириб бериш эвазига 67 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарё ва Наманган вилоятларида ўқишни кўчириб беришини айтиб фирибгарлик қилган ва пора олган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026