Ўзбекистон | 11:31 / 23.02.2022
5531
4 дақиқада ўқилади

Суд тизимида тайинловлар: Нуриддин Муродов Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси бўлди

Судялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 22 феврал куни Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида ваколат муддати якунига етган айрим судяларни мазкур лавозимда бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинлашга доир масала кўриб чиқилди.

Фото: Kun.uz

Танлов якунига кўра, Кенгаш қарори билан:

  • Сатторов Алишер Ярашевич – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судяси лавозимига;
  • Раҳмонов Жамшид Камолович – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик, шундан 5 йил муддатга Тошкент ҳарбий судининг раиси лавозимига;
  • Аллаев Одил Неъматович – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик, шундан 5 йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси лавозимига;
  • Очилов Улуғбек Сайдирасулович – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимига;
  • Муллабаева Гўзал Мухторовна – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Бухоро вилоят маъмурий судининг судяси лавозимига;
  • Набиев Отабек Олимжонович – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимига;
  • Муҳамедова Ирода Эргашевна – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, айрим судяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилиб, Кенгаш қарори билан:

  • Муродов Нуриддин Намозович – судялик ваколати муддати даврига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;
  • Ҳайдаров Алишер Абдумаликович – судялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
  • Опаева Гулчеҳра Уразалиевна – судялик ваколати муддати даврининг 5 йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
  • Солиев Сарвар Ғайратжонович – судялик ваколати муддати даврининг 5 йил муддатига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Ҳасанов Оловиддин Раҳимович – судялик ваколати муддати даврининг 5 йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Собиров Фурқат Одилжонович – судялик ваколати муддати даврининг 5 йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Мадаминов Бахтиёр Ҳайдарович – судялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси лавозимидан озод қилинди;
  • Саттаров Омон Илҳомович – судялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Мавзуга оид