Алишер Нажмитдинов: "UzAuto Motors бундан буён нархларни музлатиб қўя олмайди"
Ўзбекистонда автомобил бозори либераллашуви йўлга қўйилиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи ошишига олиб келадими? Spark, Nexia, Cobalt va Lacetti учун шартномалар қачон янгиланишини кутиш мумкин? Давлат раҳбарининг хорижий автомобилларни олиб киришда божхона тўловлари ставкасини камайтиришни назарда тутувчи фармони эълон қилинганидан буён ижтимоий тармоқларда шу ва бошқа масалалар қизғин муҳокама қилинмоқда.
Шу билан бирга, UzAuto Motors маҳсулотлари нархини ошириш режалаштирилаётгани ҳақида - на автогигантнинг расмий баёнотлари, на давлат органларининг тегишли хабарларида ишончли маълумот йўқ. Гарчи бозорнинг бутун мантиғи шуни кўрсатадики, пандемиядан олдин тарифларни охирги марта ўзгартирган компания уларни ушлаб туриш учун барча мумкин бўлган захираларни тугатган. Биз суҳбатлашган экспертлар божхона расмийлаштируви нархининг арзонлашиши Асака автомобил заводидаги нарх чекловларини сезиларли даражада олиб ташлаганини тасдиқлайди.
Ўзбекистон алоқа агентликлари ассоциацияси раиси Алишер Нажмитдиновнинг фикрича, нархлар ошиши ҳақида яқин кунларда маълум қилинади. “Бу бозор, унинг қонунларини шу даражада катта ишлаб чиқариш ҳажми билан алдаб бўлмайди. UzAuto Motors бундан буён нархларни музлатиб қўя олмайди менимча. Шунинг учун компания божхона ставкаларини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқди. Энди бу ҳақиқатга айланганидан сўнг, автомобил заводи эркин қўлга эга - у ижтимоий кун тартибининг ўз қисмини бажарди ва энди истеъмолчилар узоқ вақтдан бери ва тез-тез барча даражаларда муҳокама қилинган танловга эга. Худди ўша Россияда енгил автомобиллар нархи ўтган йили моделга қараб 30-70 фоизга ошганини ҳисобга олсак, Chevrolet нархи 35 фоизгача ошишини тахмин қилган бўлардим.
"UzAuto Motors" Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024