Ўзбекистон | 12:16 / 24.02.2022
5609
2 дақиқада ўқилади

Бизга келадиган инвестор “газинг, светинг, сувинг борми?” деб сўрайди – президент

Электр энергияси етишмаслиги ҳақида минглаб эътирозлар келиб тушади, уларнинг ечими бўйича мунтазам ишлаш керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Берунийдаги учрашув чоғида маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Тахиатош электростанцияси 65 йил аввал қурилган, бугунги кун талабларига жавоб бера олмайди. Шунинг учун борлари қувватини ошириб бориш билан бирга, янги ва инновацион қувватларни ҳам йўлга қўйяпмиз.

Бизга келадиган инвесторлар аввал сўрайди – газинг, сувинг, светинг борми, аэропортларинг ишлаб турибдими, коррупция жиловланганми, дейди. Биз бунга муносиб жавоб беришимиз керак. Навоийда қуёш электр станциясини қурдик, энди навбат шамол энергиясига, буни ҳам бажарамиз. Агар бу лойиҳа тўлиқ ишга тушса, 110 минг аҳоли электр энергияси билан таъминланади.

Ҳозир Қорақалпоғистонда ҳамма раҳбарлар ишлаяпти. Бирорта туман эътибордан четда қолмайди. Мақсадимиз - ҳудуд иқтисодиётини, салоҳиятини икки баробар ошириш. Қораўзакда кон-металлургия барпо этиш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб боряпмиз, бу лойиҳани ҳам бошлаймиз. Қайта таъкидлайман, Беруний туманида катта иқтисодий ўсишга эришиш имконияти бор”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид