Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сирена чалинди. Қочиш мумкин бўлган метро станциялари эълон қилинди
Украина пойтахти Киевда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревога сиренаси чалинди. Бу ҳолат тасвирланган видеолар Украина ОАВсида тарқалди.
Киев мэрияси сайтида шаҳар аҳолисига мурожаат пайдо бўлди. Унда «Берестейська», «Нивки», «Святошин» ва «Житомирська» метро бекатлари поездларни қабул қилмаслиги, улардан одамлар бомбадан бошпана сифатида фойдаланиши мумкинлиги айтилган.
Бошқа станциялар эса ишлашда давом этмоқда. Киев мэрияси метро бомбадан яшириниш учун доимий очиқ бўлишини маълум қилган.
Олдинроқ Украинанинг Харков вилоятида ҳаво зарбалари берилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026