Самарқандда видеоларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб фуқародан пул талаб қилган она ва унинг қизи ушланди
Улар фуқародан 2 минг доллар талаб қилиб, шундан 650 долларини олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, 2022 йилнинг февраль ойи ўрталарида, Самарқанд вилоятида яшовчи 43 ёшли А.Д. ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 16 ёшли қизи А.С. билан ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар 29 ёшли Б.Г. билан учрашиб, ўзларида унга тегишли бўлган видеолар борлигини айтиб, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб шарманда қилиш билан қўрқитган ва ушбу маълумотларни ошкор қилмасликлари эвазига Б.Г.дан 2 минг доллар пул талаб қилишган.
2022 йил 21 февраль куни соат 18:30 ларда Самарқанд шаҳри ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Б.Г.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган 2 минг доллардан 650 долларини олаётган А.С. ушланиб, холислар иштирокида ундан 650 доллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Д. ҳамда А.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодекси нормаларига кўра, мазкур жиноятни содир этган шахслар суд томонидан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024