Ўзбекистон | 15:16 / 25.02.2022
22365
8 дақиқада ўқилади

«Биз нафақат иссиқхона қуриб берамиз, балки юқори ҳосилни ҳам кафолатлаймиз» – тадбиркор

Хитой қишлоқ хўжалиги ва жумладан, иссиқхоналар орқали камбағалликни камайтирмоқда. Унинг бу тажрибасини Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли тарзда амалга ошириш мумкин, – дейди иссиқхоналар қуриш билан шуғулланувчи компания раҳбари Одилжон Воҳидов.

Хитой – камбағал қишлоқ хўжалиги мамлакатидан дунё бўйича иқтисодиёти иккинчи ўринга кўтарилган мамлакат.

Бугун Хитойнинг ақл бовар қилмас йирик иқтисодий лойиҳалари ва камбағалликка қарши курашдаги муваффақиятли тажрибаси ҳақида кўп гапирилади, аммо ҳамма ҳам Хитой буни қандай уддалаётгани борасида маълумотга эга эмас.

Хитой муваффақиятлари ҳақида гапирганда, аввало мамлакат қишлоқ хўжалигида қилинган ислоҳотларни эътироф этиш керак.

Масалан, 1979 йилдан бошлаб мамлакатдаги “коммуна” ерлари деҳқон оилаларига оз-оздан бўлиб берила бошланди.

Мамлакатда ер майдонлари аҳоли учун бўлиб бериларкан, уларга иссиқхоналар қуриб, харидоргир, органик тоза маҳсулот етиштиришни ўргатувчи фирмалар фаолияти ҳам ривожлана борди.

Кооперация шаклида қилинган бу каби фирмалар қилинган узоқ муддатли шартнома бўйича мамлакатдаги қашшоқ оилаларга 1 «му», яъни 6,7 сотих майдонда ўз ҳисобидан иссиқхона қуриб берар ва танланган маҳсулотни етиштириш муддатлари бўйича уларга маълумот беради.

Фирмалар фақат шу фаолият билангина чекланмайди. Улар иссиқхона эгаларидан етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини ҳам олади. Шу тариқа камбағал аҳоли бир неча йилда нафақат иссиқхона харажатларидан қутулади ва шунингдек, бу фаолиятни давом эттириб, ўзининг иқтисодий ҳолатини тиклаб олади.

Бу амалиёт билан Хитой деҳқонлари ҳозирда Жанубий Корея, Япония ва Осиёнинг бошқа давлатларига жуда катта миқдорда органик тоза маҳсулотларни экспорт қилмоқда.

2018 йилдан буён Ўзбекистонда органик тоза маҳсулотлар етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қуриш билан шуғулланиб келаётган SOF green house компанияси раҳбари Одилжон Воҳидовга кўра, бугун Хитойнинг қишлоқ хўжалигидаги айни шу тажрибасини Ўзбекистонда ҳам оммалаштириш ва бу орқали аҳоли даромадини оширишнинг янги босқичига қадам қўйиш мумкин.

SOF green house компанияси томонидан аҳолига таклиф қилинаётган иссиқхоналар ҳақида

Одилжон Воҳидовнинг айтишича, компания томорқачи, деҳқонларга энг кичик ўлчамдан, йирик гектарларга ҳам қуриш мумкин бўлган иссиқхоналарни таклиф қилмоқда.

«Бизнинг асосий йўналишимиз аҳоли хонадонлари учун ўрта ўлчамдаги иссиқхоналарни етказиб бериш. Иссиқхоналаримиз баландлиги 3 – 3.5 метрли, жами майдони эса 1 сотихдан 10 сотихгача бўлган майдонлар учун мўлжалланган.

Иссиқхоналаримизнинг барчаси руҳланган материалдан ишлаб чиқарилади. Бу бутун дунёда иссиқхоналар учун стандарт талаб ҳисобланади. Улар шамол ёки бошқа таъсирларга жуда чидамли ва бир неча ўн йиллар давомида хизмат қилади.

Биз шу йилдан бошлаб иссиқхоналар учун иситиш тизимлари, шунингдек, иссиқхона ичини кўмирда иситишга мўлжалланган котёллар ишлаб чиқаришни ҳам бошладик. Умуман олганда биз иссиқхоналарнинг мукаммал ишлаши учун керак бўладиган барча керакли жиҳозларни ишлаб чиқарамиз», – дейди у.

Ушбу иссиқхоналарда анъанавий иссиқхоналардагидан кўра бир неча баробар юқори ҳосил олиш кафолатланади

Компания раҳбарининг айтишича, SOF green house нафақат иссиқхона анжомлари ишлаб чиқаради, балки томорқачилар учун органик тоза маҳсулот етиштириш имконини берувчи органик ўғитларни ҳам етказиб беради. Бу ўғитлар билан эса томорқачилар деҳқончилик учун ноқулай (шўрланган, қум шағалли ёки унумдор бўлмаган) шароитларда ҳам маҳсулот етиштириши мумкин бўлади.

«Биз таклиф қилаётган ва маҳсулот етиштириш учун мўлжалланган қоришмалар таркиби биогумус, қизилмия чириндиси ва яна 8 хил турдаги минераллардан иборат.

Томорқачиларимиз бу қоришмаларга кетма-кет 3 мавсум кўчат экиши мумкин. Бунда ҳосилдорлик ошади, экилган кўчатлар иммунитети юқори ҳолатда бўлиши таъминланади.

Биз кичик жойдан кўп ва органик тоза маҳсулот олиш тизимини яратганмиз», – таъкидлади Воҳидов.

Тадбиркорга кўра, 2017 йилдан буён президент Мирзиёев томонидан аҳоли хонадонларида иссиқхоналарни кўпайтириш ва унда маҳсулот етиштириш ишларига катта эътибор берилмоқда.

«Бу жуда тўғри. Чунки Ўзбекистон қишлоқларида ҳамма деҳқончиликни яхши тушунади. Лекин соҳада яна бир муҳим масала борки, иссиқхона ўз номи билан иссиқхона. Ҳозир Ўзбекистонда иситиш тизимисиз иссиқхоналар қуриш ривожланиб кетди. Фикримча, бу унчалик тўғри эмас.

Тўғри, иситиш тизимларисиз иссиқхона ишлатиш республиканинг иссиқ ҳудудлари, масалан, Сурхондарёда натижа берар, лекин қолган ҳудудларда эмас. Чунки сиз эртароқ маҳсулот экиб, уни совуқ урдиришингиз ёки кеч экиб, ҳосилни жуда арзонга сотишингиз керак бўлади.

Иссиқхонада ўз номи билан иситиш тизими ҳам бўлиши керак. Бу ҳосилдорликни юқори олиш учун жуда зарур. Ўсимликка қачон иссиқлик меъёрида берилса, у юқори ҳосил беришни бошлайди. Агар ҳаво ҳарорати кундуз куни исиб, кечки пайт совиб кетаверадиган бўлса, ўсимлик стрессга тушади ва кутилган ҳосилни бермайди», – дейди у.

Бир туп кўчатда 5-6 килограммгача ҳосил

Компания раҳбарининг айтишича, бугун Ўзбекистонда одамларни бир туп помидор кўчатидан 5-6 кг ҳосил олиш мумкин, дея ишонтириш қийин.

«Лекин биз билан бунинг иложи бор. Биз буни ўз уйимизда ҳам тажриба қилиб кўрдик ва натижада 1 сотихли иссиқхонада бир экишнинг ўзида 2 минг 300 килограмм ҳосил олдик. Ҳа, 1 сотихли ва 300 туп кўчат экилган жойдан шунча ҳосил. Бу кутган меъёримиздан анча кўп эди ва биз ҳосил ҳисоблашни тўхтатиб ҳам қўйдик.

Иссиқхоначиликда кўп нарса экиладиган уруғ сифатига ҳам боғлиқ. Одамлар ҳозир иссиқхоналарни жуда баланд, чиройли қилиб қуради, лекин уруғ танлашга келганда, арзон уруғ экиб қўяди ва кутилган ҳосилни ололмайди.

Биз айнан шунинг учун ҳам томорқачиларга комплекс ечим таклиф қиляпмиз. Бу комплекс ечим – уруғдан тортиб, ҳосил олишгача кафолат бўлади дегани», – дейди Одилжон Воҳидов.

Бу ҳали ҳаммаси эмас...

SOF green house’нинг томорқачиларга таклиф қилаётган хизматлари шу билангина чекланмайди.

«Компаниямиз иссиқхона сотиб олган томорқачиларга онлайн агроном бириктириб беради, шунингдек, иссиқхонага бориб, экилган экинни кузатиб турадиган агроном ҳам бўлади.

Агрономларимиз томорқачиларга ерни тайёрлаш, уруғ экиш ва экишдан кейинги барча босқичларда ёрдамчи бўлади», – дейди суҳбатдошимиз.

Органик тоза маҳсулот – соғлом ҳаёт гарови

«Бутун дунёда кимёвий ўғитларсиз етиштирилган органик маҳсулотлар қадрланади. Шу маънода бизнинг асосий мақсадимиз органик тоза маҳсулотлар етиштиришдир.

Бу борада кўпчиликда янглиш бир фикр бор – органик тоза маҳсулот қиммат бўлади. Йўқ, аслида ундай эмас. Биз етиштираётган маҳсулотлар ҳам бозордаги нархдан фарқ қилмаслиги керак», – таъкидлади SOF green house компанияси раҳбари Одилжон Воҳидов.

Иссиқхона ишлатиб унда органик тоза маҳсулот етиштиришни режалаштираётган томорқачилар компания билан қандай боғланиши мумкин?

SOF GREEN HOUSE МЧЖ билан қандай боғланиш мумкин?

Манзил: 100142. Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 434-уй.

Мирзо Улуғбек Кичик саноат ҳудуди. Мўлжал: Тошкент «Теплица Заводи» орқасида.

Сотув бўлими рақамлари: 99 373 17 74; 99 913 88 59;

Буюртма бериш учун: https://t.me/sofgreenhouses

Тўлиқ маълумот: https://t.me/teplitsazavodi Telegram гурухи;

                      https://t.me/toshkentteplitsazavodi Telegram-канали.

https://www.facebook.com/toshkentteplitsazavodi/ Facebook саҳифаси

https://www.instagram.com/toshkentteplitsazavodi/ Instagram саҳифаси

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид