Путин музокара ўтказишга тайёр, Кремль Минскка делегация жўнатмоқчи
Украина президенти Владимир Зеленский Путиндан музокаралар столига ўтиришни сўраши ортидан Кремл Минскка делегация жўнатишга тайёрлигини маълум қилди. Хитой ТИВнинг маълум қилишича, Путин Си Жинпинг билан суҳбатда Украина билан музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган.
Россия Украина билан музокара столига ўтиришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин Хитой раиси Си Жинпинг билан телефон мулоқоти вақтида айтган.
«Россия Украина билан юқори даражада музокаралар ўтказишга тайёр», дея Путиннинг сўзларини келтирган Хитой ташқи ишлар вазирлиги.
Кремль расмий сайтида ёзилишча, Путин Хитой раисига Россия нима учун ДХР ва ЛХРни тан олганини тушунтирган.
«Россия президенти Хитой халқ республикаси раисини ДХР ва ЛХРни тан олиш сабаблари, тинч аҳолини генеоциддан қутқариш мақсадида махсус ҳарбий операция ўтказилгани, шунингдек, Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш ҳақида тўлиқ хабардор қилди. Владимир Путин Киевдан келган сигналларни инобатга олган ҳолда Минскка музокарачиларни юбормоқчи эканини айтди», дейилади хабарда.
Кремль ахборотида айтилишича, Хитой раиси Украинада содир бўлаётган воқеаларни инқирозли ҳолат деб атаган ва Россиянинг ҳаракатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишини айтган.
«Умумий позициядан туриб халқаро воқеаларга муносабат билдирилди. Кейинчалик ҳам БМТ ва бошқа халқаро майдонларда бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олинди. Алоҳида давлатлар манфаатига хизмат қиладиган ноқонуний санкцияларга йўл қўймаслик кераклиги таъкидланди», дейилган хабарда.
Дўстона руҳда ўтгани айтилган суҳбатда Путин Хитой раисини қишки олимпиада ўйинларини муваффақиятли ўтказгани билан табриклаган.
Музокара Минскда бўлади
Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Владимир Зеленскийнинг мурожаати маълумот ўрнида қабул қилинганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, музокаралар учун Минск шаҳри танланган.
«Зеленский Украинанинг нейтрал мақоми бўйича музокарага тайёрлигини билдирганди. Бошданоқ Владимир Путин операция мақсади ЛХР ва ДХРга ёрдам бериш эканини айтганди. Бу эса нейтраллик мақомининг ажралмас қисмидир», деган Песков.
Россия томонидан музокараларга Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва президент администрацияси вакиллари боради.
Олдинроқ Владимир Зеленский Путинга мурожаат қилиб, музокаралар столига ўтиришни сўраганди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров эса Украина армияси таслим бўлсагина музокара ўтказилишини айтганди.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024