Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 25 феврал куни музокаралар кутилаётгани туфайли қўшинларга ҳаракатни тўхтатишга буйруқ берган
Фото: Михаил Воскресенский/РИА «Новости»
Россия президенти Владимир Путин 25 феврал куни россиялик ҳарбийларга Украина томон ҳаракатланишни тўхтатишни буюрган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг айтишича, Украина музокаралар ўтказишдан бош тортган.
«Путин 25 феврал куни музокаралар кутилаётгани муносабати билан ҳарбийларга Украина томонга ҳаракатланишни тўхтатишга буйруқ берди. Бугун, 26 феврал куни Украинадаги ҳарбий операциялар режа бўйича қайта тикланди. Чунки музокаралар бўлмади», деди Песков.
Кремль расмий вакилининг айтишича, Россия санкцияларга тайёр бўлган ва улар қўлланиши тахмин қилинган. Россия тезда санкциялар таъсирини камайтиришга ҳаракатларни бошлайди.
Россия президенти Владимир Путин Хитой раиси Си Жинпинг билан суҳбатда Украина билан юқори даражада музокара ўтказишга тайёрлигини айтганди. Кейинчалик Кремль музокара майдони сифатида Минск танланганини билдирди. Путин эса Украина Қримни тан олиши кераклигини айтди. Владимир Зеленский эса Минскда ўтиши таклиф қилинган музокаралардан бош тортди.
Мавзуга оид
10:14
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
21:28 / 10.04.2026
Тайван мухолифати етакчиси Пекинда Си Жинпинг билан учрашди
17:52 / 10.04.2026
Россия ва Украина ўртасида «пасха сулҳи» эълон қилинди
10:55 / 10.04.2026