Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолади
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади.
«Бугун Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун аризани имзоладим. Бу ҳақиқат эканига ишончим комил», дея ёзди президент.

Ариза Европа Кенгаши, Европарламент раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Эммануэл Макрон номига йўлланган.
Аввалроқ Зеленский ўз мурожаатида Украина ҳукумати Европа Иттифоқидан «янги махсус тартиб» асосида мамлакатни «зудлик билан» таркибига қабул қилишни сўраётгани ҳақида гапирганди.
Шунингдек, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ўз интервьюсида Украина Европа Иттифоқининг бир қисми бўлиши кераклигини билдирганди. Бироқ у мамлакатни зудлик билан иттифоққа қабул қилиш тарафдори эмаслигини айтган.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:48 / 03.06.2026