Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг жанговар шайлиги текширилди
Режага кўра, навбатчи кучлар шартли душманнинг юқори тезликда ҳаракатланувчи нишонларини аниқлаган.
Фото: РИА Новости
Тожикистонда ракеталар учириш орқали Россиянинг С-300ПС ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жанговар шайлиги текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда Интерфакс Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига таяниб хабар берди.
"Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг жанговар шайлиги текширилди. С-300ПС зенит ракета тизимлари ракеталари тревога бўйича ҳавога кўтарилди", - дейилади хабарда.
Режага кўра, навбатчи кучлар шартли душманнинг юқори тезликда ҳаракатланувчи нишонларини аниқлаган.
Бундан ташқари, машғулотлар давомида С-300ПС тизимларини ракеталар билан қайта жиҳозлаш, шартли диверсия-разведка гуруҳлари ҳужумларини қайтариш амаллари бажарилган.
Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. Унинг таркибидан мотоўқчи, танк, артиллерия, разведка, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва алоқа бўлинмалари ўрин олган.
Мавзуга оид
10:28
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026