Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет давлатларнинг ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади – Адлия вазирлиги
Кеча 28 февраль куни Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатлар ҳарбийлашган ва куч ишлатар тузилмаларига хизматга ёлланиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши эслатилди.
Шунингдек, 28 февраль куни Daryo.uz нашрига интервью берган Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов элчихонага жанговар ҳаракатларда иштирок этган ёки жароҳатланган ўзбеклар ҳақида маълумот келиб тушмаганини таъкидлади.
“… Ўйлайманки, бунақа ташаббус билдирган ўзбеклар бўлмайди ҳам. Юртдошларимиз бу ерга бошқа мақсадда, асосан тирикчилик илинжида келишган. Бундай маълумот бўлса, украиналиклар бизга албатта хабар беришарди. Лекин улар ҳам бизга чиқмади», - деган Алишер Курманов.
Аввалроқ, 25 февраль куни ижтимоий тармоқларда ўзбек тилида сўзловчи ҳайдовчи бортида россиялик ҳарбийлар мавжуд бўлган юк автомобилини Донбасс ҳудудига ҳайдаб кетаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.
Настоящее Время хорижий нашрларга таяниб, Россия ўзбекистонлик мигрантларни жанговар ҳаракатларга жалб қилаётгани ҳақида хабар берган. Шунингдек, тармоқларда ўзбекистонлик мигрантлар UzMigrant сайти орқали Россия армиясидан шу турдаги ишларни топаётгани ёзилган. Мигрантларнинг ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида ҳам ишлашга рози бўлишига тез муддатда Россия фуқаролигини олиш ёки катта миқдордаги маош сабаб сифатида келтирилган.
UzMigrant мигрантларга Россия армиясидан иш топишда ёрдам бермаётганини, балки улар Марказий Осиёлик ўзбекзабон мигрантлар учун ҳуқуқий ахборот хизмати эканлигини таъкидлади.
«Биз ҳеч қайси фуқароларни (Ўзбекистонми ёки бошқа давлат фуқароси бўладими) Украинадаги жанг ҳаракатларига қўшилишга даъват қилмаймиз. Бизнинг ҳеч қандай ҳарбий ёки ярим ҳарбий структуралар билан ҳамкорлигимиз йўқ», - дейилади UzMigrant раддиясида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ёлланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун иккита модда доирасида жавобгарлик белгиланган.
Хусусан, Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, ушбу моддада ёлланма шахсни ўқитиш ёки моддий таъминот бериш учун ҳам жавобгарлик мавжуд.
Кодекснинг 154-1-моддасида эса, хорижий давлатларнинг ҳарбийлашган органларига хизматга кириш учун жавобгарлик белгиланган.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026