Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Грузия ва Қирғизистондаги элчиларини чақиртириб олди
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина дипломатлари ўз сўзлари ва халқаро ҳуқуқ хиёнат қилган мамлакатларга нисбатан одилона ечимни амалга оширади.
Украина Грузия ва Қирғизистондаги элчиларини консультация учун чақиртириб олди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина дипломатлари ўз сўзлари ва халқаро ҳуқуқ хиёнат қилган мамлакатларга нисбатан одилона ечимни амалга оширади.
"Қирғизистондаги элчини зудлик билан консультация учун чақиртирамиз. Украинага қарши тажовуз оқлангани учун. Бизга ёрдам бермоқчи бўлган кўнгиллиларга тўсиқ қўйгани, санкциялар борасида оқилона позицияда бўлмагани учун Грузиядан элчимизни чақиртириб оламиз", - деди Зеленский.
Аввалроқ Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили унинг мамлакати Россияга қарши молиявий ва иқтисодий санкцияларга қўшилмаслигини билдирганди.
Гарибашвилининг сўзларига кўра, бу Грузиянинг миллий манфаатларига зиён етказади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026