Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бункерларда қолиш тавсия этилади» — Украинанинг айрим шаҳарларидан эвакуация ҳарбий ҳаракатлардан кейин амалга оширилади
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаол ҳарбий ҳаракатлар бораётган Харьков, Суми ва Херсон шаҳарларидан ўзбекистонликларни эвакуация қилишда қийинчиликларга дуч келди. Ҳозирча ушбу ҳудудлардаги ўзбекистонликларга бункерларда қолиш тавсия этилди.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобилжонов Украинанинг қайси шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани ҳақида маълумот берди.
Фуқаролардан эвакуация қилишда қайси шаҳарларда муаммолар кузатилаётгани ҳақида савол келиб тушган.
«Фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Украинанинг айрим аҳоли пунктларидан, хусусан, Харьков, Суми ва Херсон шаҳарларидан фуқароларимизни эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келди.
Фуқароларни юқоридаги шаҳарлардан олиб чиқиш ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугаганидан кейин ташкил этилади. Ушбу давргача ҳимояланган бункерларда қолиш тавсия этилади.
Фуқароларимиз жойлашган бошқа шаҳарларда уларнинг Львовга поездда жўнаб кетишини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Киевдан юртдошларимизни олиб кетиш учун ўзбекистонлик кўнгиллилар ва Элчихонанинг автомашиналаридан фойдаланилмоқда», дейилади вазирлик жавобида.
Бундан ташқари, ТИВ расмий вакили Киевда ва айниқса, унинг чекка ҳудудларидаги мураккаб вазиятга қарамай Ўзбекистон фуқароларини вокзалга етказиш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
«Киевдан ғарбий йўналишдаги поезд қатновлари ҳам тўхтатилмаган», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 1 март тонгида Украинанинг энг йирик иккинчи шаҳри ҳисобланмиш Харьковда област администрацияси биноси жойлашган майдонга ракета зарбалари йўлланди. Кун давомида шаҳарга зарбалар берилиши давом этди, жумладан беш қаватли турар жой биноси ўққа тутилган. Сўнгги икки кунда ушбу шаҳарга ҳужумлар оқибатида жами 21 киши ҳалок бўлиб, 120дан ортиқ киши яралангани хабар қилинган.
Мавзуга оид
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
10:05 / 07.06.2026