2021 йилда табиий офат хавфи мавжуд ҳудудлардан 125 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудларга доимий яшаш учун кўчирилган
2021 йилда табиий офатлар хавфи мавжуд ҳудудлардан 125 нафар фуқаро доимий, 248 нафар фуқаро эса вақтинча яшаш учун хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди.
Қайд этилишича, кўп йиллик кузатишлар мобайнида Ўзбекистонда гидрометеорологик хавфлар мавжуд бўлган асосий ҳудудлар деб:
- Фарғона водийси (Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари);
- Жанубий Ўзбекистон (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари);
- Шимоли-Шарқий ва Шарқий Ўзбекистон (Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятлари) белгиланган.
2021 йил давомида табиий офатлар хавфи мавжуд ҳудудлардан кўчирилиши лозим бўлган жами 71 та хўжаликдан (364 нафар фуқаро) 25 та хўжалик (125 нафар фуқаро) хавфсиз ҳудудларга доимий, 46 та хўжалик (248 нафар фуқаро) вақтинча яшаш учун кўчирилган.
Шунингдек, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат 136 та назорат-кузатув постлари ташкил этилган.
Республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи мобиль алоқа операторлари томонидан фавқулодда вазият хавфи ҳақида мамлакат аҳолисига хабар бериш йўлга қўйилган бўлиб, жами 140 дан ортиқ SMS хабарлари юборилган. Шунингдек, Гидрометеорология хизмати маркази томонидан қор кўчкиси, сел, кучли шамол билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича 230 дан ортиқ хабарлар берилган.
Давлат геология қўмитасининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати ва “Ўзгидромет” маркази томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра, республиканинг хавфли ҳудудларидаги жами 43 та хўжаликни (205 нафар фуқаро) - Қашқадарё вилоятида 17 та, Наманган ва Жиззах вилоятларида 1 тадан, Сурхондарё вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 5 та Тошкент вилоятида 3 та ва Фарғона вилоятида 13 та - хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш талаб этилмоқда.
Мавзуга оид
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
15:57 / 07.11.2024