Ўзбекистон | 07:48 / 05.03.2022
5480
2 дақиқада ўқилади

Сейсмик хавфи юқори ҳудудларда қуриладиган биноларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларида қуриладиган бино ва иншоотларига зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигининг сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар 2022 йил 1 майдан бошлаб сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларининг қуриш лойиҳаларига зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олинишини таъминлайди.

Қуйидагилар:

Қурилиш вазирлиги – сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларда янги қурилиши режалаштирилаётган, экспертизадан ўтказилган бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларини зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун йўналтиришга;

Фанлар академияси ва илмий асослантирилган хулосалар бериш ваколатига эга ташкилотлар ва идоралар томонидан – экспертизадан ўтказилган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериши назарда тутилади.

Қуйидагиларни назарда тутувчи сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:

  • сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларни зилзилабардошлик бўйича илмий экспертизадан ўтказиш ва хулосалар беришнинг мақсади ва вазифалари;
  • сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларни зилзилабардошлик бўйича илмий экспертизадан ўтказиш тартиби;
  • сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий экспертиза хулосасини расмийлаштириш тартиби;
  • сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий экспертиза хулосасини бериш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид