Ўзбекистон | 16:50 / 09.03.2022
17859
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон россиялик туристлар учун энг оммабоп мамлакатлардан бирига айланиши мумкинлиги айтилди

Сайёҳларга «барчаси ичида» тизимига эга ва «Мир» тўлов карталари қабул қилинадиган мамлакатларга бориш тавсия этилди.

Фото: Kun.uz

Хорижда Россия банкларига тегишли Visa ва Mastercard карталаридан фойдаланиш тўхтатилганидан сўнг сайёҳлар «барчаси ичида» тизимига эга ва «Мир» тўлов карталари қабул қилинадиган мамлакатларга боришлари тавсия этилади. Бу ҳақда Россия туроператорлар ассоциацияси маълум қилди.

АТОРнинг ёзишича, «барчаси ичида» тизимига эга мамлакатларга Туркия, Тунис ва Миср киради. Шунингдек, Малдив ва БААдаги қатор меҳмонхоналар ана шундай шаклда ишлайди. Парвозлар тикланганидан сўнг Куба, Доминикан, Мексикага бориш мумкин бўлади.

Сайёҳлар учун «Мир» карталарини қабул қиладиган энг кўп терминал ва банкоматларга эга мамлакатлар сифатида Беларусь, Арманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон тавсия қилинган. АТОРнинг фикрича, Ўзбекистон энг оммабоп масканлардан бирига айланиши мумкин.

Бундан ташқари, Абхазия ва Жанубий Осетия, Қозоғистон, Тожикистонда ҳам «Мир» карталари қисман қабул қилиниши айтилган.

Мавзуга оид