Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
Ўзбекистон дунёдаги энг қиммат темир йўл саёҳатларидан бири йўналишига киритилди. Американинг Geographic Expeditions (GeoEx) компанияси 2026-2027 йилларда бўлиб ўтадиган Ипак йўли бўйлаб элит турга чипталар сотувини бошлади.
Компания маълумотларига кўра, Golden Eagle ҳашаматли поездида саёҳат қилиш ҳуқуқи учун хорижий сайёҳлар икки кишилик чиптага 53 200 доллар (тахминан 638 миллион сўм) тўлаши керак бўлади.
Тахминан 3800 километр узунликдаги йўналиш Буюк Ипак йўлининг тарихий реконструкцияси сифатида намоён бўлади. Поезд бешта давлатни кесиб ўтади: Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон.
Юқори нарх «ҳаммаси киритилган» формати билан изоҳланади - ташкилотчилар сайёҳларни йўлда деярли ҳар қандай қўшимча харажатлардан халос этишга ваъда бермоқда.

Қийматга қуйидагилар киритилган:
-
барча тунаш жойлари ва транспорт: поезднинг люкс купесида ва тўхташ жойларида беш юлдузли меҳмонхоналарда яшаш, шунингдек, барча трансферлар ва VIP-автомобилда саёҳат қилиш;
-
«ҳаммаси киритилган» саёҳат: барча ёпиқ тадбирлар, шоу ва диққатга сазовор жойларга навбатсиз кириш чипталари. Ҳар бир сайёҳга узоқдан туриб гидни яхши эшитиш учун шахсий қулоқчин берилади;
-
гидлар ўрнига олимлар: гуруҳга профессионал экспедиция раҳбарлари ва таклиф этилган тарихчилар ҳамроҳлик қилади, улар поезд ҳаракатланаётган пайтда Осиё ҳақида маърузалар ўқийди;
-
озиқ-овқат ва чойчақа: проводниклар, официант ва ходимларга уч маҳал овқатланиш (шу жумладан вагон-ресторандаги хизмат) ва барча чойчақалар;
-
тиббий суғурта: харажатга аллақачон кенгайтирилган суғурта киритилган бўлиб, у фавқулодда вазиятларда даволаниш ва шошилинч эвакуацияни (масалан, вертолётда) қоплайди;
-
ҳужжатлар ва авиачипта бўйича ёрдам: мутахассислардан туну-кун ёрдам, визаларни расмийлаштириш ва туташадиган халқаро рейсларни танлашда ёрдам.
Поезд қачон йўлга чиқади?
Темир йўл круизи дастури яқин икки мавсумга мўлжалланган. Поезд Марказий Осиё чегараларини икки марта кесиб ўтади:
-
2026 йил кузида (21 сентябрдан 12 октябргача): поезд Пекиндан Тошкентга жўнайди;
-
2027 йил ёз охири - кузда (30 августдан 22 сентябргача): рейс тескари йўналишда - Тошкентдан Пекинга йўлга чиқади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026