Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида бир нечта туман ва шаҳар ИИБга янги бошлиқлар тайинланди
Нарпай, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Самарқанд шаҳар ИИБларига янги раҳбарлар тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИб ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фото: ИИБ ахборот хизмати
2022 йил 9 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов вилоятдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган.
Йиғилишда вилоятдаги бир нечта туманлар ва Самарқанд шаҳар ИИБга тайинланган янги бошлиқлар таништирилган.
Жумладан, ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан:
- Баҳодир Раҳматов Нарпай туман ИИБ бошлиғи;
- Анваржон Раҳматов Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи;
- Аброр Валиев Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи;
- Исматжон Ибрагимов Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Йиғилишда шунингдек, ҳудуддаги криминоген вазият, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган.
Мавзуга оид
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025
Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
22:32 / 17.12.2025