Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус икки пиёдани уриб юборди
Пиёдалардан бири вафот этган. 5 ёшли пиёда шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 8 март куни соат 11:30 да Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси “MIRANDA” дўкони қаршисида, ҳайдовчи – 1996 й.т. С.М. “МАN” русумли автобусни бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни уриб юборган.
Оқибатда: пиёда – 1952 йилда туғилган Р.З. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. Шунингдек, пиёда – 2017 йилда туғилган Р.Е. “бош соҳаси лат ейиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят қодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026