Ўзбекистон | 09:34 / 09.03.2022
11902
2 дақиқада ўқилади

Зебинисо Раҳмонова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги тузилмасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими қарори билан Зебинисо Раҳмонова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зебинисо Раҳмонова 1969 йил Самарқанд вилоятида туғилган, 1991 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 

З. Раҳмонова биология фанлари номзоди, доцент. У Самарқанд давлат университетининг педагогика факультети декани лавозимида ишлаган. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 18 майдаги буйруғи билан Самарқанд давлат университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг ҳозирги вақтда 9 нафар ўринбосари бор. 

Улар:

  • Жамшид Ўроқов – вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш  масалалари  бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи;
  • Акмал Шукуров – вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
  • Ойбек Хўжаев – вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
  • Феруз Обилов – вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;
  • Рустам Қобилов – вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи;
  • Хуршид Очилов – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
  • Дилшод Маматқулов – вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;
  • Исроил Жабборов – вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;
  • Жамшид Ҳайдаров – вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари.

Мавзуга оид