Жаҳон | 21:36 / 11.03.2022
23054
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко: “Украинанинг Беларусга ҳужум қилиш режаси бўлган”

Беларус президенти Александр Лукашенко Украина Беларусга ҳужум қилишни режалаштирганини иддао қилди. Бу ҳақда у Кремлда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда айтди.

Фото: Беларусь президенти ахборот хизмати.

“Вақт ўтган сайин одамлар биз уларга ҳужум қилмаганимизни тушуниб етишяпти. Ҳозир сизга Беларусга қаердан ҳужум қилишга тайёрланишганини кўрсатаман. Агар операция бошланишидан олти соат олдин Россия томонидан огоҳлантирувчи зарбалар берилмаганда, Украина Беларусда бизнинг ва Россия аскарлари биргаликда машғулот ўтказаётганда уларга ҳужум қилган бўларди”, деди Лукашенко.

Унинг айтишича, Путин билан учрашувга Беларусга ҳужум режаси акс этган харита билан борган.

Лукашенконинг фикрича, йил охирига бориб одамлар Украинадаги можаро ҳақида унутади. Ғарб томонидан қўлланилаётган санкцияларни эса Лукашенко жирканч деб атади.

Беларус президенти можарони ким бошлагани ҳақида ҳам гапирди: “Бизнинг виждонимиз тоза”, деди у. Лукашенконинг ҳисоблашича, Украинадаги можарони Россия ва Беларус бошламаган.

Мавзуга оид