Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда жазони ижро этиш колонияси ходими маҳкумдан пора олаётганда ушланди
У маҳкумга шароит яратиш ва уяли телефон олиб кириб бериш эвазига 1 600 доллар олган.
Вилоят прокуратурасининг хабар беришича, 2022 йил 8 март куни фуқаро А.Р.нинг ариза юзасидан вилоят прокуратураси, ИИБ ва департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 10-сонли жазони ижро этиш колонияси тезкор ходими Б.Ҳ. колонияда жазо ўтаётган маҳкум М.Ю.га енгил шарт-шароитлар яратиш, унга уяли телефон аппарати олиб кириб бериш эвазига 1 600 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда тери-таносил касалликлари шифохонаси бош шифокори ва “Ўзагроинспекция” инспектори пора олаётганда ушланганди.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026