Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қатор ҳудудлар ичимлик сувисиз қолди
Тошкент шаҳридаги қатор ҳудудлар ичимлик сувисиз қолди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» хабар берди.
Юнусобод туманидаги Бўзсув сув олиш иншооти ҳудудида Д-1000 тармоқда юзага келган носозлик туфайли ушбу тармоқ ўчирилган.
Шу муносабат билан, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги қуйидаги ҳудудлар сувсиз қолган:
Фирдавсий, Шивли, Мингўрик, Янги тарнов, Отчопар, Шаҳристон, Халқобод, Эзгулик, Инжобод, Отчопар-1, Отчопар-2, Хиёбонтепа, Ифтихор, Янгиариқ, Туркқўрғон, Уста Ширин маҳаллалари, Марказ-4 мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, “Оққўрғон” МФЙ.
Билдирилишича, сувсиз қолган ҳудудлар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади.
Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026