Ўзбекистон | 09:00 / 12.03.2022
4269
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: Инвестицион лойиҳа доирасида йил якунига қадар 1,095 млрд куб метр табиий газ қазиб олиш режалаштирилмоқда

Газ конларини қидириш ва ўзлаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда бир қанча қўшма корхоналар ташкил этилган. Устюрт ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ўзлаштириш ишлари билан шуғулланадиган “Natural Gas-Stream” КҚ МЧЖ ҳам ана шундай ҳамкорлардан ҳисобланади.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ушбу қўшма корхона томонидан айни пайтда “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга”, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 701,4 миллион долларни ташкил этади.

Ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.

Инвестицион лойиҳа доирасида “Оқчалоқ” конида қўшма корхона томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • • 15 та қудуқ ободонлаштирилди.
  • • Узунлиги 78,9 км. ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилди.
  • • 5,5 км сув қувури ўрнатилди.
  •  • 40,5 км электр узатиш линиялари тортилди.
Фото: Ўзбекнефтгаз

“Чандир” конида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • • 137,7 км газ қувурлари ўтказилди.
  • • 81,6км электр узатиш линиялари, конни телефон алоқа ва интернет билан таъмирлаш мақсадида 119,8 км оптик толали алоқа линияси кабели ўтказилди.
  • • 133,3 км йўл қурилди.
  • • 50 кишилик ишчилар шаҳарчаси қурилди.

“Урга” конида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • • “Бухара-Урал” газ қувурига ўтқазиш учун газни ҳисобга олиш мосламаси барпо этилди.
  • • 23 кишилик ишчилар шаҳарчаси қурилди.
  • •  3 та қудуқ ободонлаштирилди.
  • • 3,1 км газ қувурлари ўтказилди.
Фото: Ўзбекнефтгаз

Айни пайтда “Оқчалоқ” инвестицион блокида 1 та қудуқда ён стволини кесиш (Кўкчалоқ кони), 3 та қудуқни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Урга” конида 1 та қудуқни мукаммал таъмирлаш, 1 та қудуқда ён стволини кесиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг “Оқчалоқ” конида жойлашган 3-сонли қудуқда газ йиғувчи коллекторга уланиш ишлари амалга оширилди. “Урга” конида 9-сонли қудуқда ён стволини кесиш, 4-сонли қудуқда қатламни гидравлик ёрилиш ишлари олиб борилган. Қудуқларни газ йиғувчи коллекторга улаш ишлари амалга оширилган.

2022 йил якунига қадар 1,095 млрд метр куб табиий газ ва 27,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид