Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда агрофирмага тегишли ерни 100 минг долларга сотаётган шахслар ушланди
Улар агрофирмалардан бирига қарашли, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг балансида бўлган ерни сотмоқчи бўлиб, келишилган пулдан 80 минг долларни олаётганда ушланган.
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Ургут туманида яшовчи 1983 йилда туғилган У.Н. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 3 гектар ерни 100 минг долларга сотишини айтиб, 80 минг доллар талаб қилиб келаётган шахсларга чора кўришни сўраган.
Унинг аризасига кўра, Ургут тумани Қоратепа маҳалласида яшовчи Ғ.И. ва У.С. Ургут туман «Қоратепа» МФЙда жойлашган 3 гектар ерни 100 минг долларга сотишини айтиб, келгусида туман ҳокимлигида бўлган танишлари орқали У.Н.нинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилишган. Сўнг олдиндан 80 минг доллар беришини талаб қилишган.
2022 йил 23 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ғ.И. ва У.С. ариза муаллифидан 80 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида ноқонуний сотилган ер майдони Ургут туманидаги агрофирмалардан бирининг 60-контури ҳудуди ҳисобланиб, ушбу ер майдони туман ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг балансида эканлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Ургут туманида 65 минг долларга ер сотаётган фермер хўжалиги раҳбари ушланганди.
Мавзуга оид
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025