Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг 7 та туманида бир хил типдаги иссиқхоналар қурилади
Президентнинг “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Кадастр агентлиги, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси 2022-2023 йилларда давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан:
- Тошкент вилоятининг Зангиота, Оҳангарон, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманларида 415 гектар суғориладиган ер майдонларида замонавий саноат усулида бир хил типдаги иссиқхоналарни ва логистика марказларини қуриш учун салоҳиятли ташаббускорларга очиқ электрон танловлар орқали ажратиб берилишини;
- очиқ электрон танлов натижаси бўйича ғолиб деб топилган ташаббускорга ажратилган майдонларда “тайёр ҳолда топшириш” механизми асосида замонавий саноат усулида бир хил типдаги иссиқхоналарни ва логистика марказларини қуриб тадбиркорларга топширилишини таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 августга қадар:
- тадбиркорларга минерал ўғит, сертификатланган уруғ ва кимёвий воситалари билан савдо қилувчи махсус дўконларни очишда амалий ёрдам кўрсатади;
- минерал ўғит, уруғ ва кимёвий воситалар сифатини текшириш ва ўсимликлар касалликларини аниқлаш тизимини ташкил этиш чораларини кўради;
- иссиқхона хўжаликларига сифатсиз уруғ ва кимёвий ўғитлар етказиб берилишини, маҳаллий ва хорижий агрономлар томонидан сифатсиз хизматлар кўрсатилишини қисқартириш мақсадида электрон рейтинг тизими жорий этади;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги грант маблағлари ҳисобига мева-сабзавот маҳсулотларининг фитосанитар ҳолатини таҳлил қилиш, сифатини баҳолаш, органик хавфсизлигини таъминлаш, вирус ва замбуруғли касалликларни, зараркунандаларни тезкор аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида махсус лаборатория ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.
- Белгилаб қўйилишича, 2024 йил 1 январга қадар:
- замонавий иссиқхона комплекслари, уларнинг бутловчи қисмлари ва гофраланган кардон идиш ишлаб чиқаришда фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бунда, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантириш мақсадларига йўналтирилади;
- иссиқхона хўжаликлари томонидан тўланадиган мулк солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади;
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган иссиқхона асбоб-ускуналари, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, кимёвий препарат ҳамда ҳимоя воситалари, ўсимликларни чанглатувчи арилар уялари (шмель) божхона тўловларидан озод этилади ҳамда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади;
- иссиқхона хўжаликларига жиҳозлар, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловлари ҳамда қўшилган қиймат солиғини 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026