Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕОИИ ва Хитой мустақил валюта-молия тизими лойиҳасини ишлаб чиқмоқда
Дастлабки лойиҳа март охирига қадар муҳокама учун тақдим этилади.
Фото: AP
Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Хитой мустақил халқаро валюта-молия тизими лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссиясининг интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Сергей Глазьевга таяниб Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Қайд этилишича, тизим иштирокчи мамлакатларнинг миллий валюталари ва биржа маҳсулотлари нархи индекси ҳисобланувчи янги халқаро валютага асосланиши кўзда тутилмоқда.
"Жаҳон иқтисодиётининг секинлашиши ҳамда ЕОИИ ва Хитойга нисбатан чекловлар билан боғлиқ умумий хатарларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатларимиз амалий ҳамкорликни кучайтириши лозим", — деди Глазьев.
Хабарга кўра, дастлабки лойиҳа март охирига қадар муҳокама учун тақдим этилади.
Аввалроқ Ҳиндистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарида олиб бориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:21 / 12.02.2026
АҚШ Венесуэланинг «нефть карантини» тугаганини эълон қилди
20:55 / 09.02.2026
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
21:26 / 07.02.2026