Хитой компаниялари акциялари нархи тушиб кетди
Инвесторлар Хитойга нисбатан санкциялар киритилиши мумкинлигидан хавотирда. Аввалроқ Вашингтон Россия феврал охирида Хитойдан ҳарбий ёрдам сўраганини маълум қилганди.
Инвесторларнинг Пекин Россияга ёрдам бериши мумкинлиги ва натижада Хитойга қарши санкциялар киритилиши мумкинлигидан хавотирланиши сабабли АҚШ ва Ҳонгконгда Хитой компанияларининг акциялари нархи тушиб кетди, деб хабар берди Bloomberg.
15 март куни АҚШда Alibaba акциялари 6,5, Pinduoduo акциялари 6, Baidu акциялари 5,9 фоизга арзонлашди.
Бир кун аввал АҚШда Хитой компанияларининг акциялари нархи 12 фоизга тушиб кетганди. Alibaba акциялари эса 35 фоиздан ортиқроққа арзонлашган. Ҳонгконгда эса Хитой компаниялари индекси 21 фоизга пасайди.
Аввалроқ Вашингтон Россия феврал охирида Хитойдан ҳарбий ёрдам сўраганини маълум қилганди.
Пекин бу хабарни «дезинформация» деб атади, Москва ҳам Хитойдан ёрдам сўраганини рад этди.
«Хитой мазкур инқироз тарафида эмас ва санкцияларга тушишни истамайди», - деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И испаниялик ҳамкасби Хосе Мануэл Албарес билан телефон орқали мулоқотида.
Шу билан бирга, у «Хитой ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши»ни таъкидлади ва Россия билан савдо муносабатларини давом эттиришини билдирди.
Мавзуга оид
22:10
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди
19:03
Ҳонконгда 2019 йилги норозилик намойишларининг 45 нафар етакчисига ҳукм ўқилди
18:56
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
17:22