Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлар бошқарув сервис компанияларига бириктирилади
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг “Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уй-жойларни бошқарув сервис компанияларига бириктириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уй-жойларни бошқарув компанияларига бириктириш бўйича ҳудудий комиссия хулосаси ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан компаниялар ишини ўрганиш натижалари бўйича амалга оширган ишлар баённомаси инобатга олинади.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уй-жойларни бошқарув компанияларига бириктириш бўйича танлов ўтказувчи ишчи гуруҳи (комиссия) томонидан танлов кўрсаткичлари ва белгиланган низом асосида тузилган лотлар, танлов асосида бириктирилган бошқарув компаниялари ва хизмат кўрсатиладиган маҳаллалар рўйхати бўйича киритилган таклифи маъқулланади.
Мирзо Улуғбек туманидаги бўш қолган 18-лот Феруза, Камолот ва Янги Камолот маҳаллаларини бошқарув сервис компаниясига бириктириш бўйича номзод тавсия этилиши ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиб, туман кенгашида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклиф киритилади.
Кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудий ишчи гуруҳ ҳамда туман кенгаши тегишли комиссияси ҳамкорлигида маъқулланган ҳар бир бошқарув сервис компанияси иш фаолияти жорий йил якунига қадар ўрганилади ва муносиблик даражаси бўйича туман кенгашига таклиф киритилади.
Мавзуга оид
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
08:53 / 23.05.2026
Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
20:59 / 05.05.2026