Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei 108 мегапикселли камерага эга янги смартфонини намойиш этди
Тезкор хотираси 8 ва доимий хотираси 128 Гб бўлган Nova 9 SE смартфони нархи 340 долларга тенг.
Huawei компанияси Nova 9 SE смартфони тақдимотини ўтказди.
Янги гаджет Qualcomm Snapdragon 680 процессори билан жиҳозланган. Смартфон экрани 6,78 дюйм бўлиб, кадр частотаси 90 Гц.
Асосий камера 108 мегапикселга тенг. Камерада шунингдек, 8 Мп (кенг бурчакли объектив билан), 2 Мп (макро суратлар учун) ва 2 Мп (манзарани таҳлил қилиш учун) датчиклар мавжуд.
Nova 9 SE аккумулятори сиғими 4000 мА·с. Смартфон HarmonyOS 2.0.1 операцион тизимида ишлайди.
Хитойда тезкор хотираси 8 ва доимий хотираси 128 Гб бўлган Nova 9 SE 340 доллар деб баҳоланмоқда. Тезкор хотираси 8 ва доимий хотираси 256 Гбли версияси эса салгина қиммат — 370 доллар.
Мавзуга оид
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
22:20 / 04.12.2025