Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2022 йил март ойи учун илгари кузатилмаган даражада ёмғир ёғди
Март ойи бошлангандан бери республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёғингарчилик одатдагидан 2-3 марта кўп бўлган. Тошкентда деярли 2 ойлик миқдорда ёғингарчилик ёғган. Кучли ёмғирлар 18 мартдан кейин пасайиши кутилмоқда.
Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 2003, 2012 ва 2021 йилларнинг март ойларида ҳам жуда ёмғирли об-ҳаво бўлган, аммо бу йилги каби жадал ва давомийлиги узоқ муддатли ёмғирлар илгари кузатилмаган.
Шимолий ҳудудлардан ташқари, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан сезиларли даражада кўп бўлган.
Жадал ёмғирнинг давомийлиги ҳам аномал бўлиб, 5 мартдан бери ҳар куни бироз танаффус билан ёмғир ёғган.
Энг кучли ёмғир 11-15 март оралиғида кузатилган. Шу кунлари республиканинг айрим жойларида 25-40 мм, баъзи тоғли ҳудудларда 50-60 мм гача ёғингарчилик бўлган.
18 мартдан сўнг ёғингарчилик 2-4 кунга танаффус қилиши кутилмоқда. Март ойининг охиригача кучли ва узоқ муддатли ёмғир ёғиши кутилмаяпти.
Иқлимшунос олимлар фикрича, глобал исиш ёғингарчилик кўпайишига олиб келмайди. Бироқ улар экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига, шу жумладан, аномал қуруқ ёки аномал нам даврларнинг такрорийлиги кўпайишига олиб келади. Жорий йилнинг март ойи бунинг ёрқин тасдиғидир.
Мавзуга оид
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
21:57 / 03.05.2026
Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ
22:50 / 04.04.2026