Ўзбекистон | 23:20 / 17.03.2022
6562
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура Нукусда ҳамширалар уйларни оқлашга жалб қилингани юзасидан текширув бошлади

Фото: KUN.UZ

Бир неча кун олдин Kun.uz сайтида Нукусда ҳамширалар уйларни оқлаш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Унда Оилавий поликлиника ҳамширалари совуқ ва намгарчиликда аҳоли уйларини оқлашга мажбурлангани айтилганди.

Қорақалпоғистон ССВ Kun.uz саволига жавобан ҳамширалар девор оқлашга эмас, аҳолига “уйини оқлаш бўйича тавсиялар бериш”га чиқарилганини маълум қилди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазият юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тегишли мутахассислар билан биргаликда текшириш ишлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон прокуратураси ҳолат тўлиқ ўрганилиб, натижаси ҳақида батафсил маълумот берилишини қўшимча қилган.

Бундан олдин ушбу воқеа ортидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ҳам ўз текширувларини бошлаганини маълум қилганди.

Шуҳрат Саидаҳматов
Тайёрлаган Шуҳрат Саидаҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид