“Жуда катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдим” — ЖССТ вакили Ўзбекистондаги 5 йиллик фаолияти ҳақида
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Лиан Куппенс 18 март куни президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимлари билан учрашувида сўз олиб, беш йиллик кузатувларининг хулосалари ҳақида гапириб ўтди.
“Ўзбекистондаги фаолиятимни беш йил олдин бошлаганман. Сиз сайланганингиздан кейин бироз фурсатдан сўнг бу ердаги ваколатимни бошладим. Шунинг учун беш йиллик кузатувларим билан ўртоқлаша оламан.
Жуда катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар гувоҳи бўлдим. Айниқса, бу ерда даволашдан кўра кўпроқ касалликнинг олдини олишга урғу берилишига, вертикал бошқарувдан бевосита горизонтал кенг қамровли ёндашувга асос солинганига гувоҳ бўлдим.
25 йил давомида турли мамлакатларда ваколатим бўйича иш олиб бордим. Шу нарсани очиқ-ойдин айтишим мумкинки, cиздек шижоатли, юксак мақсадларни кўзлаган, серғайрат президентни кўрмадим.
Covid пандемияси бошланганидан кейин сизнинг бевосита етакчилигингиз остида қисқа фурсатда пандемияни назорат остига олишга, салбий таъсирини минимал даражага туширишга муваффақ бўлинди.
Ўзбекистон буни қандай бошқарганлиги, назоратга олганлиги намуна қилса арзийдиган аъло даражадаги ечимлардир”, деди Лиан Куппенс.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Халқаро форумлар саройида Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан мулоқоти бўлиб ўтди. Унда президент соҳани ривожлантириш бўйича қатор янгиликларни эълон қилди.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
13:42 / 23.11.2024