Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй-жой мулкдорлари ширкати 1,6 млрд сўм маблағни талон-торож қилган
Аниқланган қонунбузарликлар қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш, кредит маблағларини бемақсад ишлатиш, мажбурий бадалдан тушган маблағларни талон-торож қилиш билан боғлиқ.
Аҳолининг мурожаатларига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан қатор уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти ўрганилган. Натижада, 20 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 37 та ҳолатда 1,6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар қилмоқда.
Қонунбузилиш ҳолатлари энг кўп кузатилган йўналишлар:
- 8 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 451,8 млн сўм қўшиб ёзилган;
- 5 та ҳолатда 508,2 млн сўм кредит маблағи мақсадсиз сарфланган ёки талон-торож қилинган;
- 16 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 313,2 млн сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилинган;
- 8 та ҳолатда 351,9 млн сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
Расмий хабарга кўра, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Мавзуга оид
08:45
Талон-торож ва фирибгарлик учун шартли озодликка чиқиш тартиби ўзгарди
11:36 / 23.06.2026
4-5 қаватли уйлар ҳам реновацияга тушиши мумкин – Адлия вазирлиги вакили билан суҳбат
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
11:00 / 17.06.2026