Жамият | 22:08 / 23.03.2022
1612
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ва боғчаларда болаларни ўғирлашга уринаётгани айтилган аёл руҳий касал бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда “Мактаб ва боғчаларда болаларни ўғирлашга уринаётган аёл” ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарларга Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 18 март куни Тошкент шаҳар ИИББга 1990 йилда туғилган фуқаро П.К. мурожаат қилиб, Юнусобод туманидаги болалар боғчаси олдида номаълум аёл киши турганлиги ва ўзини ғалати тутаётганлиги, кимни қидираётганлиги сўралганида адашиб қолганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида боғча олдида турган аёл киши 1988 йилда туғилган Наманган вилоятида истиқомат қилувчи И.К. эканлиги, ҳозирда руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди. У 2016 йилда ўзи, фарзанди ва онаси билан биргаликда ЙТҲга учраган ва оқибатда онаси вафот этган. Ўзи эса руҳий касал бўлиб қолганлиги аниқланган.

Фуқаро И.К. томонидан болаларни ўғирлашга уриниш ҳолати бўлмаган.

Мактаб ва боғчаларда болаларни ўғирлашга уринаётган аёл дея тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга яқин эмаслиги маълум қилинган.

Мавзуга оид