Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Столтенберг Россия томонидан НАТО учун бевосита таҳдид йўқлигини айтди
Йенс Столтенберг НАТО низо Украинадан ташқарига чиқмаслиги учун жавобгар эканлигини таъкидлади.
Фото: DPA
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия алянс аъзоларига бевосита таҳдид солади деб ҳисобламаслигини айтди.
"Биз дунёдаги энг кучли иттифоқмиз. Биз бирга эканмиз, хавфсизликдамиз", деди у НАТО саммитида.
Шу билан бирга, Столтенберг НАТО Украинадаги урушга аралашмаслигини таъкидлади.
"Биз бу низо Украинадан ташқарига чиқмаслиги учун жавобгармиз, бу янада кўпроқ қайғу, ўлим, вайронгарчиликлар олиб келади", - деди НАТО бош котиби.
Унинг сўзларига кўра, Украина узра парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этиш жудаям хавфли.
"Парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд ўрнатиш учун биз Россия, Беларус ва Украинадаги Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига ҳужум қилишимиз, Россия самолётларини уриб туширишга тайёр бўлишимиз керак. У ҳолда НАТО ва Россия ўртасида улкан уруш келиб чиқиш хавфи пайдо бўлади", деди Столтенберг.
Мавзуга оид
12:07 / 23.04.2026
MIVD: Москва НАТОни мағлуб этишни эмас, бўлишни кўзлаяпти
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
23:38 / 22.04.2026